Манбага кўра, хизмат муддатини ўтаётган Махфий хизмат ходимлари 8 ёшли Дональд Трамп-учинчи (кенжа Дональд Трампнинг ўғли) билан  суратга тушиш учун ўз хизмат жойларини тарк этишган. Воқеа ўтган дам олиш кунлари, қўриқчилар уни Уэстчестер округи (Нью-Йорк)дан Манхэттенга олиб кетаётганларида рўй берган. Улар уйқудаги бола билан суратга тушаётганларида бола уйғониб кетган ва манзилига етганидан сўнг ота-онасига бу ҳақида айтиб берган. Натижада Махфий хизмат раҳбарияти бундан хабар топган. 

"АҚШ Махфий хизмати бизнинг икки ходимимиз ва ҳимоядаги шахс билан боғлиқ ишдан хабар топди, - дейилади ТАССга келиб тушган маълумотда. - Бизнинг профессионал масъулиятни ҳис қилувчи Бошқармамиз фактларга ойдинлик киритиш ва тегишли баёнотлар ҳамда жараёнларга риоя қилинишини таъминлаш мақсадида доимо барча саволларни изчиллик билан кўриб чиқади. Махфий хизмат масала моҳиятини бузиши мумкин бўлган шошилинч хулосалардан сақлайди".