Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи қояли йўлда автобусни бошқара олмаган ва бунинг натижасида автобус катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, 20 метрлик жарликка тушиб кетган. Автобусда 40 дан кўпроқ йўловчи – юқори синфлар ўқувчилари ва ўқитувчилар бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи бор, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.


