Денгиз сувлари ҳажми эътиборга олинса, уран ижобий ионлари микроскопик кўринишда бўлишига қарамай, рақамларда 4.5 млрд тонна энергетик ёқилғисини ташкил этади. Ушбу миқдорнинг қанчалигини тасаввур қилиш учун бир мисол келтирсак, 4.5 млрд тонна уран Ер юзидаги мавжуд АЭСларнинг 6 минг йил узлуксиз ишлашини таъминлайди. Шундай бўлса-да, Стэнфорд олими И. Цуэй ҳам денгиз сувидаги уран миқдорини изоҳлаган. Унга кўра, океан таркибидаги уран бир литр сувга солинган бир чимдим туз кабидир.

Ҳозирги технологияда денгиз сувида уранни ажратиб олиш учун амидоксид билан қопланган полиэтилен толалардан фойдаланилади. У уран ионларини ўзига тортади. Бу усул билан олинган ураннинг 1 кги 300 долларга яқин туради. Стэнфорд олимлари, электр токини ўтказувчи амидоксид ва кремний толаларидан фойдаланишни таклиф этишмоқда. Бу йўл билан уранни ажратиб олиш кўрсаткичи 3 марта ошади, толаларни такроран қўлласа бўлади.
Ураннинг улкан захираси бугунги кундаги энг истиқболли энергетика соҳасини ёқилғи билан таъминлашни кафолатлайди. Бу айниқса, кичик атом электрстанцияларни ривожлантиришда янада долзарблик касб этади.



