Қайд этилишича, кема экипажининг 11 нафар ходими айни вақтда асирликда.

Deniz Haber агентлиги маълумотига кўра, Ливия қирғоқларидан 2 миля ичкарида нефть ташувчи M/T Haci Telli танкери қароқчилар қўлига тушган. Бу танкер Туркия компаниясига тегишли бўлиб, ливиялик тадбиркор томонидан ижарага олинганди. 

Қароқчилар товон пули тўланмаса, гаровдагиларни қўйиб юбормаслиги ва кемани металломга топшириб юборишлари билан таҳдид қилишмоқда.