Жамоавий даъво аризаси 22 мингдан кўпроқ одам томонидан берилган. Даъво қилувчиларнинг фикрича, АҚШ ҳарбий самолётлари парвозлари вақтида солинадиган шовқин уларнинг нормал ҳаёт кечиришларига халақит қилмоқда ва руҳиятларига зарар етказмоқда.
Шу билан бирга суд аҳолининг бу ҳудудда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари ва MV-22 Osprey конвертопланлари парвозларини тақиқлаш ҳақидаги талабларини рад этди.
2016 йил декабрда Окинавадаги олий суд инстанцияси округ судининг Гинован шаҳридаги АҚШнинг Футэмма ҳарбий базасидаги самолётлар шовқини учун маҳаллий аҳолига товон пули тўлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаганди.
Окинава Япониянинг 0,6 фоиз қисмини эгаллайди, бироқ бу ерда Японияда жойлашган барча АҚШ базаларининг 74 фоиз майдони жойлашган.



