Яқинда 78 яшар америкалик аёл Ирландияда бўлди. Собиқ француз тили ўқитувчиси 2003 йилда нафақага чиққач саёҳат қилишни бошлаган.

Макдоналд ўзининг илк сафарини Франциянинг Атлантика соҳиллари бўйлаб амалга оширган. У, шунингдек, велосипедда Нидерландия, Германия, Бельгия, Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Норвегия, Дания)ни айланган. Аёл АҚШни ҳам ёддан чиқармаган. 

Макдональднинг ҳикоя қилишича, у ёлғиз саёҳат қилишни ёқтиради. Бунда, унинг тан олишича, инсон ўзини тўла мустақил ва ўзининг якка хўжайиндек ҳис қилади. 

Одатда, америкалик аёл бир саёҳат мобайнида 1,6 минг км. масофани ортда қолдиради. Бунинг учун 3-4 ҳафта вақт сарфлайди. Йилига эса бир ёки икки маротаба саёҳатга чиқади. 

Макдональд саёҳатга чиққан вақтида маблағни тежаш мақсадида ўзига ўхшаган саёҳатчиларникида тунайди. У велосаёҳат учун қулай бўлган мамлакатлар рўйхатини ҳам тузиб чиққан. Унда биринчи ўрин Нидерландияга тегишли. Дания иккинчи ўринда, Германия учинчида. Франция ва Бельгия тўртинчи ўринни баҳам кўрган.