Ёнилғи ячейкаларидан қувватланувчи моделлар автомобилсозларга иссиқҳона газларининг чиқарилишини камайтиришга қаратилган федерал ва давлат дастурлари ҳисобига маблағ келтиради. 

GM автомобиллар учун водород негизидаги ёнилғини яратиш устида 50 йилдан кўпроқ вақт давомида иш олиб боради. Водородда юрувчи синов прототипи – модернизациялашган Chevrolet Corvair ўтган асрнинг 60-йилларида чиққан.

Honda эса ўз томонидан, ўтган йил декабридан водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи Clarity моделини Калифорнияда тақдим қила бошлади. 

Октябрда Chevrolet компанияси двигатели водород ёнилғи ячейкаларида ишловчи концептуал армия йўлтанламасини намойиш қилганди.