"Афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши амалиёт давомида 57 қуролланган жангарини йўқ қилишди. Бу ҳолат мамлакатнинг 34 вилоятидан 11 да бир сутка давомида юз берган. Яна 44 жангари жароҳат олди", - дея мудофаа маҳкамаси баёнотидан иқтибос келтиради агентлик. Бундан ташқари, хавфсизлик кучлари катта ҳажмдаги қурол-яроғларни олиб қўйишган. Шу билан бир қаторда, куч тизимлари томонидан йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида сўнгги вақтда экстремистлар позицияси жиддий кучайди.