Янги таҳрирга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан икки турдаги солиқ текшируви ўтказилади: режали ва режасиз.
Режага мувовиқ ўтказиладиган текширувлар - назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар режаси асосида ўтказиладиган текширувлар.
Режасиз текширувлар - юридик шахснинг тугатилиши, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилишига доир мурожаатлари асосида, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори билан ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар.
Шунингдек, режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш асосларига муайян тўғрилашлар киритилган.
Бундан ташқари, Солиқ кодексига муқобил текширувларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ таҳрирлар ҳам киритилган.
Кодексдаги ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.



