"Ишончли натижалар Ғарбий Африкадаги эпидемия қурбонлари ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам бера олмаса-да, улар вируснинг кейинги авж олишида ҳимояланган бўлишимиздан далолат беради", - дея ЖССТ раҳбар ўринбосари Мари-Поль Киенининг сўзлари келтирилади матбуот релизида. 

rVSV-ZEBOV номи остидаги вакцина синови 2015 йилда Гвинея Республикасида ўтказилди. Унда 11 минг нафардан ортиқ киши қатнашди. 5 837 нафар иштирокчидан  бирортаси ҳам вакциналанган кунидан бошлаб 10 кун ичида вирусни юқтирмади. Вакциналанмаган кишилар орасидан 23 нафарида Эбола вируси қайд этилди. 

Матбуот релизига кўра, вакцина ишлаб чиқарувчиси - MSD фармацевтик компанияси. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 2014-2015 йилларда Ғарбий Африка мамлакатларида қайд этилган Эбола безгагига чалинганлар сони 11 мингдан ошди. Ўлим билан тугаган ҳолатлар Либерия, Сьерра-Леоне ва Гвинеяга тўғри келган.