Санаб ўтилган таомлар аслидек мазали бўлиши учун ўз муҳитининг табиати, суви, тайёрлаш усули ва энг муҳими — керакли масаллиқларнинг тўғри танланиши каби, бошқа ерда топиб бўлмас шарт-шароитлар лозим. Биз сизга таклиф қилаётган тандир кабоб юқоридаги шартларга мос келади.

Бизнинг қўй-қўзилар эрта тонгдан то қош қорайгунга қадар 100 дан ортиқ бўлган турдаги ўт-ўланлардан озиқланади, дарё ўзани ва булоқлардан сув ичади. Шунингдек, улар ҳар куни 10-15 километр масофада ҳаракатланиб, ўтлаши — улардан тайёрланадиган тандир гўштининг беқиёс мазали бўлишига сабаб ҳисобланади.
Бундан ташқари, биз тандир кабоб тайёрланишида табиийликка кўпрок эътибор қаратамиз. Ҳеч қандай замонавий таъм берувчи воситаларсиз, соус, майонезларсиз фақатгина тоғ арчаси-ю, тоғ зирасидан фойдаланамиз.

Яқинда эса, тандир гўшт мухлислари учун махсус замонавий хизмат: уйдан чиқмай туриб, веб-сайт ҳамда Телеграм БОТ ёрдамида буюртма қилиш имконини тақдим этдик.
Бунинг учун TAOM24.uz сайтимизга ташриф буюришингиз ёки Телеграмдан @Tandir_BOT’ни излаб, тандир гўштини буюртма қилаверишингиз мумкин.
Хизмат ҳозирча, фақатгина Тошкент шаҳри учун амал қилмоқда
Буюртма қилинг, татиб кўринг ва ўзингиз баҳо беринг. Фикр ва мулоҳазаларингизни, таклиф ва шикоятларингизни ҳам кутамиз:
- Веб-сайт: TAOM24.uz
- Телеграм: @Tandir_BOT
- Телефон: +998(94) 522-XX-XX
Реклама ҳуқуқи асосида

