Шу тариқа 33 ёшли Ковалёв профессионал рингдаги илк мағлубиятига учради. Жангда Уорд профессионал фаолиятида иккинчи марта нокдаунга учрагани ҳам Ковалёвга ёрдам бермади.
Энди россиялик боксчи ҳисобида 32 та жангдан 30 та ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият бор. 32 ёшли Уорд эса ўтказган 31 та жангининг барчасини ғалаба билан якунлаган.


