LiveScience журнали хабарига кўра, Сан-Паулу (Бразилия) тадқиқотчилари авваллари ревматоид артритни даволаш учун қўлланган дори воситаси ёрдамида соч ўсиш жараёнини тиклашнинг уддасидан чиқишди. 

Илмий изланиш муаллифлари Альберт Эйнштейн номидаги шифохона ходимларидир. Тажрибада қўлланган препарат номи эса - «Тофацитиниб». Бу дори икки киши - бир аёл ва бир эркакнинг сочларини қайтаришга ёрдам берди. 

Тадқиқот давомида кўнгиллилар икки ой давомида ҳар куни ушбу препаратни қўллашган, шундан сўнг соч толаларининг қайта ўсиб чиқаётганини кўришган. Икки бемор ҳам тадқиқот якунидан кейин яна тўққиз ой назорат остида бўлган, муолажанинг ҳеч қандай салбий таъсирлари кузатилмаган.