35 ёшли Адурис Европа лигасининг бир учрашувида 5 та тўп ура олган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.
Адурис рақиб дарвозасига учрашувнинг 1-бўлимида 3 та, 2-бўлимида 2 та тўп киритди. Қайд қилиш жоизки, футболчи пента-тригидаги 3 та голини пенальтидан киритди.
Бунгача Радамель Фалькао ("Порту" — "Вильярреал", 2010/11 йиллардаги мавсум ярим финалида) ва Эдинсон Кавани ("Наполи" — "Днепр", 2012/13 йиллардаги мавсум гуруҳ босқичида) Европа лигасининг бир учрашувида 4 та тўп урган футболчилар бўлиб келаётгандилар.



