Аввалроқ 33 киши ер остида қолиб кетгани маълум қилинганди.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, портлаш вақтида ер остида 35 кончи бўлган, улардан икки нафари юзага чиқа олган.
Воқеа жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полиция ишлашда давом этмоқда. Чунциндаги барча конларга ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва хавфсизликни текшириш буюрилди.

