"Дастлабки маълумотларга кўра, Туапс ва Апшерон туманлари, Сочи ва Горячий Ключ шаҳарларида ер ости силкиниши қайд этилган", - дея таъкидланди ФВВ хабарида.
Манбага кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 08:27да 2 километр чуқурликда қайд қилинган. Зилзила маркази Туапснинг Небуг ва Нефтегорск қишлоқлари ўртасидаги тоғларда бўлган.

