Холдингнинг реклама даромади 18 фоизга ўсиб, 19,82 млрд долларга етган. Бу Alphabet холдинги умумий даромадининг 90 фоизга яқинини ташкил этади. Шу билан бирга, компаниянинг «булутли» бизнеси ўтган чорак билан қиёслаганда 38 фоиз кўпроқ даромад келтирган. 

Alphabet холдингининг 2016 йил учинчи чорагидаги соф даромади 5,06 млрд доллардан иборат бўлган. Шунга кўра, унинг акцияси нархи йил бошидан бери 5 фоизга қимматлашиб, бир донаси 817 долларга етгани хабар қилинмоқда.