"Лозаннадаги учрашувда уч масала: гуманитар ёрдам етказиш, сиёсий жараённи бирор-бир дастлабки шартсиз давом эттириш ва террорчиларни ўртамиёна мухолифатдан ажратиш муҳокама қилинди. Учрашув ҳеч қандай натижага олиб келмади, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар", деб айтди Абу Зайд.

Абу Зайднинг таъкидлашича, баъзи давлатлар вакиллари "жойларда мухолиф гуруҳларга таъсирни йўқотишдан кўрқмоқдалар". Унинг айтишича, муҳокама давомида Сурияда ўт очишни тўхтатишга қандай эришиш борасида келишмовчилик бўлган.