Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 11.54да Шанхайдан Тяньцзинга MU5643 рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолёти  аэропортнинг учиш-қўниш полосасига чиққач, парвозга рухсат олган. Самолёт тезлашаётганда полосага Airbus A330 чиқиб кела бошлаган.

MU5643 рейси сардори вазиятни баҳолаб, парвозни давом эттиришга қарор қилган. У иккинчи самолёт билан хавфли яқинлашишгача самолётни ҳавога кўтара олган. Таъкидланишича, йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган, рейс эса муваффақиятли бажарилган.  

Иккала самолёт ҳам China Eastern Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган. Воқеа юзасидан тергов бошланган.