Компаниянинг собиқ ходимлари ахборот агентлигига барча почта қутиларининг ёппасига кузатилиши АҚШ махфий топшириғи доирасида амалга оширилганини маълум қилишган. Уларнинг айтишича, Yahoo раҳбари Марисса Майернинг топшириқ талабларига бўйсунишга қарор қилиши компанияни ўтган йил июнида ахборот хавфсизлиги бошлиғи Алекс Стэмос тарк этишига олиб келган. Стэмос ҳозирда худди шундай лавозимда Facebook’да ишламоқда.

Бир қатор мутахассисларнинг фикрича, гап интернет-компания барча кирувчи хабарларни тўлиқ кўришга рози бўлган биринчи ҳолат ҳақида кетмоқда. Аввалроқ махсус хизматлар манфаати йўлида сақланган маълумотлар ёки реал вақтда кичик миқдордаги хабарлар сканирланган.

Yahoo раҳбарияти бунга изоҳ бериш ҳақидаги илтимосга АҚШ конунларига амал қилиши билан жавоб берган.