YouTube Go иловаси асосан Ҳиндистон ва интернетга уланиш чекланган ва қиммат ҳисобланувчи мамлакатларга мўлжалланган.
Яқин орада ишга тушиши кутилаётган дастур ёрдамида роликларни телефонга юклаб олиш ва Bluetooth воситасида дўстларга улашиш мумкин бўлади. Бунда, смартфон эгалари интернет трафигини назорат қила олишади. Чунки, ҳар бир видеороликнинг аниқ ҳажми кўрсатилади.
Google компаниясининг қайд этишича, дастур янгидан ишлаб чиқилган ва ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг замонавий трендлардан ортда қолмаслигига кўмаклашишга қаратилган. Бироқ, компания YouTube Go иловасидан қайси усулда фойда кўрмоқчи эканига ойдинлик киритилмаган. Тахминларга кўра, видеороликлар қурилмага реклама билан бирга юкланиши мумкин.
Ҳозирча, YouTube Go иловаси ишлаши мумкин бўлган дастурий таъминотлар ва мамлакатлар ҳам ошкор қилинмаган.



