Манбага кўра, 54 фоиз Лотин Америка вакили ва 75 фоиз афроамерикалик собиқ бош котибга овоз беришга тайёр. Трампга эса испан тилида сўзлашувчиларнинг атиги 20 фоизи ва қора танлиларнинг 7 фоизигина овоз бериши кутилмоқда. 

Бироқ АҚШнинг оқ танли аҳолиси орасида миллиардер ишончли даражада етакчилик қилмоқда - Трампга 44 фоиз оқ танли овоз берган бўлса, Клинтонда бу кўрсатгич 33 фоизни ташкил қилмоқда. 

Барча сайловчиларни инобатга олганда эса, Трамп Клинтонни атиги 1 фоизга ортда қолдирмоқда - 39 фоиз 38 фоизга қарши.