Компания ходимининг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлар, шу жумладан АҚШда смартфон сотувини қайта тиклаш бозорларнинг минтақавий хусусиятларига боғлиқ бўлади. 

16 сентябрда АҚШ ҳукумати бир миллион Galaxy Note 7 смартфонларини қайтариш ҳақида эълон қилганлиги маълум бўлди. 

Бундан аввал Samsung компанияси тахминан 1 миллиард долларлик жиддий йўқотишларни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. Бу Galaxy Note 7 қурилмасининг бозордаги дебюти муваффақиятсизликка учраганидан далолат беради. Гап шундаки, янги қурилма батареялари хавфли бўлиб чиқди - улар ўз-ўзидан портлай бошлади. Бунинг натижасида компания сотилган смартфонларни қайтариб олишга мажбур бўлди.