Полиция маълумотига кўра, отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 2 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, бар ичкарисида ўқ товушлари эшитилган, кейин унинг ичидаги одамлар ташқарига қочиб чиқа бошлаган.
Ҳозирча зиддият сабаби ва отишма бошлаган шахс ҳақида маълумотлар аниқланмаган.
