Жисмоний шахсларнинг ЭРИ олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг «Электрон рақамли имзони олиш учун ариза юбориш» янги интерактив хизмати ишга туширилди.

Жисмоний шахслар аризани юборганидан ва ЭРИ учун тўловни амалга оширганидан бошлаб 5 кун ичида аризанинг кўриб чиқилганлиги бўйича хабарномани қабул қилиб олади. Ижобий натижа олинганида, жисмоний шахслар паспортининг асл нусхаси ва USB флеш-картаси билан яқин орадаги туман давлат солиқ инспекциясига соат 9:00 дан 18:00 гача душанбадан жумагача ЭРИ сертификати ва калитини олиб кетиш учун ташриф буюришлари лозим.

ЭРИ калитини олиш учун тўлов (CLICK ва U-PAY тизимлари орқали ҳам қабул қилинади) ариза тақдим этилгандан уч кун давомида амалга оширилиши шарт. Тўлов миқдори у амалга ошириладиган кунга мувофиқ энг кам иш ҳақининг 10 фоизини ташкил қилади.