"Сергей Москвин тегишли тартибда ҳибсга олинди", деган судя Татьяна Соколова.
Бундан олдинроқ, фожиали ёнғин рўй берган босмахона раҳбарига қидирув эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. У ёнғин хавфсизлиги тартибларига риоя этмаганликда айбланган.
Москванинг Алтуфьево шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда 27 август, шанба куни эрталаб рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Улардан 3 нафари Россия фуқароси, қолгани қирғизистонликлар эди.

