Чилангар орзусининг ўзига яраша салбий томонлари ҳам бор. Биринчидан, самолётдан фақат очиқ ҳавода фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга учар транспорт Хадрава ишлайдиган бинонинг ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида бир эмас, тўрт машинанинг ўрнини эгаллайди. Яна бир диққатга сазовор жиҳат - самолёт йиғилувчи тузилмага эга ва уйда у ярим йиғилган ҳолатда сақланади. Парвозга отланишдан аввал чех ҳаво кемасини йиғади ва уни машина ёрдамида далага олиб чиқади. Шу тариқа у самолётни йиғишга анча кўп вақтини сарфлайди, лекин бу Франтишек Хадрава учун умуман муаммо туғдирмайди. Ахир, энг асосийси - орзунинг амалга ошиши. 

45 ёшли чех чилангари анчадан бери самолётларга қизиқади, унинг коллекциясида Биринчи жаҳон уруши давридаги Fokker Dr. I немис самолётининг ўз қўли билан йиғилган нусхаси мавжуд. Эндиликда у Франциянинг Deperdussin учар қурилмасини нусхасини яратишни режалаштирмоқда.