Талабалар ўртасидаги чемпионат 8-16 август кунлари давомида Португалиянинг Брага шаҳрида ўтказилган. Унда 41 мамлакат вакиллари иштирок этган.
Ўзбекистон карате миллий федерацияси ушбу турнирга 5 нафар спортчини юборган. Садриддин Сайматов (-60 кг) ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони бўлмиш туркиялик спортчини 6:0 ҳисобида енгиб, бронза медаль олган.
Достонбек Отаболаев (-75 кг) ҳам бронза медаль учун Франция вакилига қарши чиқиб, баҳсни муддатидан олдин якунлади: 11:3.
Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби ҳисобланадиган Барно Мирзаева ҳамда Абдулазиз Атабаев учинчи ўрин учун кечган баҳсларда Хитой ва Миср вакилларидан енгилишди.

