Хусусан, Москва вақти билан соат 13:15да МТС акциялари 3,3 фоизга, "Мегафон" қимматли қоғозлари 1,7 фоизга арзонлашган. Қонун тўплами имзолангани тўғрисидаги хабарлардан аввал, бу компанияларнинг акциялари 2 фоиз қиммат бўлган.
Россияда қабул қилинган янги терроризмга қарши курашга доир қонунлар тўпламига кўра, алоқа операторлари ва интернет-компаниялар фойдаланувчиларнинг мулоқотлари ва уларнинг мазмунига оид хабарларни, ўзаро ёзишмаларини сақлаши ва махсус хизматлар талаб қилган тақдирда уларни тақдим этишлари керак бўлади. Алоқа компаниялари эса, ушбу қонун туфайли мобиль алоқа хизмати нархи 2-3 мартага қимматлашиши мумкинлигидан огоҳлантиришган эди.

