Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп нархлар ошиши сабаб айрим божларни бекор қилишга мажбур бўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам ўз ичига олган 200 дан ортиқ товарга божларни бекор қилди. Бу мамлакатда озиқ-овқат нархлари ошиши фонида юз берди. Ноябр ойи бошида демократлар учта муҳим ҳудуд – Нью-Йорк мэрлиги, Ню-Жерси ва Виржиния штатлари губернаторлиги сайловларида ғалаба қозонганди. Бу муваффақият яшаш нархининг ошиши сабаб аҳоли ҳис қилаётган ишончсизлик билан боғлиқлиги таъкидланяпти.
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп 200 дан ортиқ маҳсулотларга, жумладан, қаҳва, мол гўшти, банан ва апелсин шарбатига жорий этган оширилган божларни бекор қилди. Трампнинг тегишли фармони 14 ноябрь куни Оқ уй сайтида эълон қилинди.
Reuters’нинг ёзишича, бу қарор АҚШ аҳолиси орасида озиқ-овқат нархининг ошаётгани туфайли кучайган хавотирлар фонида қабул қилинган. Божларнинг бекор қилиниши Трамп сиёсатидаги кескин бурилиш бўлиб, у узоқ вақт давомида ўзи жорий қилган тарифлар инфляцияга ҳисса қўшмаслигини таъкидлаб келганди.
14 ноябрь куни АҚШ президенти самолёт бортида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, божлар “баъзи ҳолларда” нархлар ўсишига олиб келиши мумкинлигини тан олди. Бироқ Трампнинг таъкидлашича АҚШда “деярли инфляция йўқ”.
Ўз навбатида Оқ уй раҳбари оширилган божлардан тушган маблағ ҳисобидан кейинги йил кам ёки ўрта даромадли ҳар бир америкаликка 2000 доллардан тўлаш ниятида эканини қайд этди.
Истеъмол нархлари индекси маълумотларига кўра, йил давомида АҚШда стейк нархи деярли 17 фоизга, қийма гўшт нархи13 фоизга, банан нархи тахминан 7 фоизга, помидорники эса 1 фоизга ошган. Америкаликлар истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий баҳоси сентябр ойида 2,7 фоизга кўтарилди.
Ноябр ойи бошида демократлар учта муҳим ҳудуд – Нью-Йорк мэрлиги, Ню-Жерси ва Виржиния штатлари губернаторлиги сайловларида ғалаба қозонди. Reuters баҳосига кўра, бу демократларнинг Трампнинг Оқ уйга қайтганидан кейинги илк йирик муваффақияти бўлиб, яшаш нархининг ошиши сабаб аҳоли ҳис қилаётган ишонсизлик билан боғлиқ.
Мавзуга оид
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
15:10 / 06.12.2025