Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона шаҳрида Ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлиларининг биринчи форуми ўтказилди
Форумда буюк мутафаккирлар, шоир ва олимлар, файласуфлар меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш масалаларига эътибор қаратилди ҳамда илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон парламенти делегацияси “Умумий тарихий-маданий мерос – ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусида Остона шаҳрида ўтказилган Ўзбек-қозоқ илмий-ижодий зиёлиларининг биринчи форумида иштирок этди.
Форумда буюк мутафаккирлар, шоир ва олимлар, файласуфлар меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабарида.
Хабарга кўра, форумда, шунингдек, илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилди.
“Форум доирасида иштирокчилар янги шароитларда маданий туризм ва креатив индустрияни ривожлантириш, ёшларни фаол жалб этган ҳолда фестиваллар, кўргазмалар, кинофорумлар ва бошқа гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
18:06 / 16.12.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича шартнома имзолади
11:25 / 16.12.2025