Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Starlink сунъий йўлдошларини кўринмас кемалар ёрдамида уриб тушириш таклиф қилинмоқда
Хитойда Starlink мамлакат учун таҳдид сифатида кўрилмоқда. Бунга Маск компаниясининг АҚШ разведка ва ҳарбий идоралари билан узвий алоқада эканлиги сабаб бўлмоқда.
Фото: AP
Хитой олимлари миллиардер Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдошларини уриб тушириш усулларини ишлаб чиқмоқда. Хитой илмий журналларида эълон қилинган 64та илмий ишни таҳлил қилган Associated Press ана шундай хулосага келди.
Қайд этилишича, олимлар космик лазерлар билан жиҳозланган кўринмас кемалардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда. Шунингдек, улар ион двигателли сунъий йўлдошлар орқали ҳужум қилишни кўриб чиқишмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Хитойда Starlink сунъий йўлдошлари мамлакат учун таҳдид сифатида кўрилмоқда. Бунга Маск компаниясининг АҚШ разведка ва ҳарбий идоралари билан узвий алоқада эканлиги сабаб бўлмоқда.
Хитойнинг бу борадаги хавотири айниқса Россия-Украина урушидан сўнг кучайган. Украина урушда айнан Starlink тармоғидан фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 27.12.2025
Хитойда дунёдаги энг узун туннел очилди
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
13:26 / 27.12.2025
Импортда энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 12,8 млрд доллар
09:13 / 25.12.2025