07:49 / 09.05.2024
5642

Тошкентда тўртта автобус ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкентда тўртта автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Фото: 2gis.uz

Оҳангарон йўли кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш учун ер сатҳи бўйлаб Темур Малик кўчасида ташкил этилган ортга бурилиб олиш жойи ёпилди.

Шу муносабат билан 9 майдан бошлаб, 30, 95, 110 ва 129-сонли автобус йўналишларининг тўғри йўналишдаги шаҳарнинг марказий қисмлари томон ҳаракати, Оҳангарон йўли кўчасидан Т.Малик кўчасига кирмасдан, Паркент кўчаси орқали уч қаватли йўл ўтказгичнинг тоннел қисми орқали ўзгартирилади.

Бундан ташқари, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 72-сонли Авиасозлар - Жомий майдони автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилганлиги маълум қилинди.

Top