Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида сўнгги 15 кунда 3 марта йўловчилар поезд йўлига тушиб олди
Метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиббузарликлар ҳолатлари юзага келмоқда.
Тошкент метросида сўнгги 15 кун давомида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушиб олган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан зудлик билан ушбу йўловчилар хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган.
“Тошкент метрополитени” хабарига кўра, йўловчилар томонидан бунга сабаб сифатида шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида тушгани кўрсатилган.
Метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли, ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 Волт) электр токи мавжуд. Маълумот ўрнида, 42 Волт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
“Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозимлиги эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
11:03 / 17.12.2025
«Мустақиллик майдони» — «Пахтакор» йўналишида поезд носозлик сабаб тўхтатилди
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
15:05 / 01.12.2025