Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда талабаларга ижтимоий тармоқларга кириш ва Green Card ўйнаш тақиқланди
Туркманободдаги педагогика институтида ўтказилган мажлисда талабаларга VPNдан фойдаланмаслик, Green Card лотереяси ўйнамаслик, олий таълим муассасасига телефон олиб келмаслик талаби қўйилган.
Фото: turkmenistan.gov.tm
Мажлисда чиқиш қилган ректор Г.Муҳаммедов уч талаба сўнгги вақтларда туркман талабаси номини булғайдиган ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўйганини маълум қилди. Икки нафар қиз фоҳишалик билан шуғулланган, бир талаба эса ўғрилик қилгани учун полиция томонидан қўлга олинганини айтган.
Прокуратура вакили хориж интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларнинг ёшларга салбий таъсиридан шикоят қилди. У талабаларга ижтимоий тармоқлар ва VPN’дан фойдаланмаслик, олий таълим муассасасига телефон олиб келмаслик, уни ётоқхона ёки уйда ташлаб келишни маслаҳат берди.
Олий таълим муассасаси аёллар иттифоқи бўлими раҳбари қизлар ҳар ярим йилда аёллар маслаҳатхонасида тиббий кўрикдан ўтишлари ва деканатга тиббий маълумотнома тақдим этишларини таклиф этди.
Йиғилишда кўплаб талабалар АҚШнинг “Грин карта” (Diversity Visa Lottery) тўлдиришаётгани борасида ҳам хавотирлар айтиб ўтилди.
«Сизларни огоҳлантираман, агар орангизда мана шу картани тўлдирганлар ёки бошқа усуллар билан мамлакатдан кетишни истайдиганлар бўлса, улар ўқишдан ҳайдалади. Бу ерда ватанимиз учун кадрлар тайёрлаяпмиз», — деган ректор ўзининг якуний нутқида.
Аввалроқ Туркманистон давлат маданият институти ўқитувчиларидан VPN иловаларидан фойдаланмаслик, Instagram ҳамда Facebook’ка кирмаслик ҳақида тилхат ёздириб олингани маълум қилинган эди. Уларга видеоролик ва фотосуратлар юбориш учун Туркманистонда ишлаб турган ягона IMO мессенжеридан фойдаланиш тақиқланган. Энди фақат матнли хабарлар юбориш мумкин.
Мавзуга оид
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
11:50 / 11.12.2025