Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Обамани дунёдаги энг катта ёлғончи деб аташди
Фото: REUTERS
АҚШнинг Висконсин штати губернатори Скотт Уолкер Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обамани дунёдаги энг катта ёлғончи деб атади ва унинг ObamaCare тиббий суғурта тизимини танқид қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Уолкер бундай баёнот берганида, у 2013 йилда Politificat портали Обаманинг ObamaCare барчага ҳамёнбоп бўлиши борасидаги сўзларини «йил ёлғони», деб атагани ҳақида эслатиб ўтди.
«Менинг фикримча, агар сен [Обама] соғлиқни сақлаш тизими ва унинг мавжуд шароитлари ҳақида ёлғон гапиришда давом этмоқчи бўлсанг, унда сени дунёдаги энг катта ёлғончи деб айтиш мумкин», - дея маълум қилди Уолкер.
Аввалроқ, Обама ва Уолкер бир-бирини АҚШ соғлиқни сақлаш тизими ҳақидаги фикрлари учун бир неча бор танқид қилишган.
2017 йил январь ойида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп конгресс кўмагида ObamaCare’ни бекор қилиш бўйича чоралар кўрди.
Жорий йилнинг февраль ойида АҚШнинг тўртта шаҳри Трампни ObamaCare’га зарар етказгани учун судга бергани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Обама Трампнинг иқтисодий ютуқлари бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025