Иқтисодиёт | 17:35 / 05.09.2018
55079
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна ўсди

Фото: 123RF

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонда доллар ва евро курслари яна ўсди.

Ўтган ҳафта давомида доллар 15,7 сўмга қимматлади ва ҳозирда унинг нархи 7842,93 сўмни ташкил этади. Евро курси 0,99 сўмга кўтарилди ва 9097,01 сўмга тенг бўлди.

Россия рубли бироз арзонлашди (0,29 сўмга) ва 116,17 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсганди.

Кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси тўрт ҳафтадан бери ўсиб келмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид