Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ полицияси Apple марказларидан сохта қўнғироқлар бўлаётганидан ташвиш билдирмоқда
Фото: Hack Reports
АҚШ полицияси Apple’нинг Калифорниядаги хизмат кўрсатиш марказларида таъмирлашда бўлган қурилмаларидан оммавий равишда сохта қўнғироқлар бўлаётгани муаммосига дуч келди. 2017 йил октябридан полициячилар 1600 га яқин сохта қўнғироқ олганлар ва тахминан кунига 20 та шундай қўнғироққа жавоб бермоқдалар. Диспетчерлар бундай қўнғироқлар вақтида жимжитлик ёки марказ ходимларининг ўзаро суҳбатларини эшитмоқдалар.
Полициячилар маҳаллий телеканал билан суҳбатда сохта қўнғироқлар фавқулодда хизматлар ишига қаттиқ таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишган. Фавқулодда вазият вақтида диспетчер хизмат кўрсатиш марказидан қилинган қўнғироқ сабабли ҳақиқатда муҳим қўнғироқни ўтказиб юбориши мумкин.
Apple вакиллари ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича полиция билан ишлаётганларини маълум қилишган. Компанияда айнан қандай қурилмалар муаммо келтириб чиқараётгани маълум қилинмаган, бироқ iPhone ҳам, Apple Watch ҳам бир нечта тугмалар босилганда автоматик равишда 911 рақамига қўнғироқ қилувчи SOS режими билан жиҳозланган.
Эҳтимол ушбу режим қурилма таъмирланаётгани сабаб фаоллашаётган бўлиши мумкин. iPhone’ни таъмирловчи мутахассислардан бирининг айтишича, қурилмада динамик ёки дисплей билан янги юқори шлейфлар ўрнатилганда усталар қурилмага кира олмаганлари сабабли уни SOS режими ёрдамида текширадилар.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025