Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия яна бир йирик мусобақани ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда
Фото: Getty Images
Немис футбол уюшмаси 2024 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун ариза топширди ва унда 10та стадионни кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда «Бавария» расмий сайтида ёзилган.
Берилган аризада «Альянц Арена» (Мюнхен), Олимпиаштадион (Берлин), «Сигнал Идуна Парк» (Дортмунд), «Эсприт Арена» (Дюссельдорф), «Коммерцбанк-Арена» (Франкфурт), «Фельтинс-Арена» (Гельзенкирхен), « Фолькспаркштадион» (Ҳамбург), «Райн-Энерги» (Кёльн), «Ред Булл-Арена — Центральштадион» (Лейпциг) ва «Мерседес-Бенц-Арена» (Штутгарт) стадионлари учрашувларни ўтказиш арена сифатида кўрсатиб ўтилган.
2018 йилнинг 27 апрелига қадар ташкилот УЕФАга барча ҳужжатлар йиғиндисини тайёрлаб бериши керак бўлади.
УЕФА томонидан мусобақани ўтказиш бўйича мезбон давлатни аниқлашни 2018 йилнинг сентябрида эълон қилади. Германиянинг бу борадаги ягона рақиби Туркия бўлиб турибди.
Мавзуга оид
09:33
Зеленский ва Уиткофф 15 декабрда Германияда музокараларни давом эттиради
00:22
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
14:30 / 12.12.2025
Германиядаги суд РФнинг “соядаги флоти” танкерини мусодара қилишни тақиқлади
09:12 / 12.12.2025