Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг 21та шаҳрида абортни тақиқлашга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Дублин шаҳрида минглаб кишилар Ирландиядаги аборт бўйича қатъий тартибларга қарши намойишларга чиқди. Бундай ҳаракатлар дунёнинг яна 20 шаҳрида ўтказилди.
"Би-би-си" хабарига кўра, Берлин, Мельбурн ва Лондон каби йирик шаҳарларда ҳам ирланд диаспоралари кўчаларга чиққан.

Қайд этилишича, намойишчилар абортни тақиқлаш бўйича қонунни бекор қилиш масаласида референдум ўтказишга чақирмоқда.
Ирландия қонунчилигига кўра, ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф туғилган тақдирдагина абортга рухсат берилади.
Шу йилнинг март ойида Варшавада юзлаб аёллар абортлар масаласидаги чекловларни бекор қилиш талаби билан намойиш ўтказганди.
Мавзуга оид
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
17:45 / 26.10.2025
Ирландиядаги президентлик сайловида мустақил номзод ғалаба қозонди
16:20 / 23.10.2025
Дублинда мигрантларга қарши тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
21:41 / 19.06.2025