Жаҳон | 00:15 / 06.06.2025
32407
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон осмони узра ёрқин объектлар учиб ўтгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳолат тегишли идоралар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

Фото: КазТаг

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бугун, 5 июн куни Остона аҳолиси кузатган номаълум объектлар юзасидан баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонга метеорит ёки болид тушгани тўғрисида видеолар тарқалди. Кадрларда Остона узра ёрқин жисмлар учиб ўтганини кўриш мумкин. 

«Ҳаво ҳудудида номаълум объектлар пайдо бўлаётгани ҳақидаги тарқалган хабарлар муносабати билан шуни маълум қиламизки, Қозоғистон ҳаво маконининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмади. Вазият тегишли хизматлар назорати остида. Аҳоли учун ҳеч қандай таҳдид йўқ. Ушбу ҳодиса космик аппарат парчаларининг атмосферага кириши ёки метеор ёмғири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда бундай объектлар атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади ва ер юзасига етиб келмайди. Фуқаролардан хотиржамлик сақлашни ва асоссиз маълумотлар тарқатмасликни сўраймиз. Мазкур ҳодисани тегишли органлар ўрганмоқда ва қўшимча изоҳ берилади», — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Тайёрлаган:  Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид