Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов: «Шавкат Мирзиёев даврида матбуотнинг «тили чиқди»
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов барча блогер ва журналистларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди. Бу ҳақда у “Телеграм”даги каналида пост жойлаштирди.
“Шавкат Мирзиёев даврида матбуотнинг “тили чиқди”. Албатта осон бўлмади, осон бўлмаяпти ва осон бўлмайди ҳам. Тўғри гап туққанинга ёқмаганидан кейин бегонага ёқармиди. Лекин тўғри гапсиз ёлғон кўпаяди. Ёлғончилар кўпаяди. Ривожланиш бўлмайди, хато кўпаяди, файз-барака қочади”, деб ёзади Комил Алламжонов.
Унинг сўзларига кўра, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев томонидан келгусида ҳам холис матбуот қўллаб-қувватланиши, доим ҳимоя қилиниши таъкидланган.
“Шахсан мен учун бу жуда қувонарли. Мен албатта Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча блогер ва журналистларни бизнинг қадримизга етаётган инсонга овоз беришга чақираман”, дейди Комил Алламжонов.
Мавзуга оид
19:45 / 24.11.2025
Комил Алламжонов президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди
09:58 / 27.09.2025
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
16:12 / 24.07.2025