11:38 / 05.12.2020
165494

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси тайинланди

Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизматига янги раис тайинланди. 

Алишер Аброрович Усмонов Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида иш бошлади. 

Kun.uz’га маълум бўлишича, ушбу тайинлов жорий йил октябр ойи охирларида амалга оширилган.

Алишер Усмонов бундан олдин Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари сифатида ишлаган. 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойи охирларида Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилганди. 

Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Top