Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ёнғин назорати органларининг асосий йўналишлари белгиланди
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вазирлик телеграм-каналида айтилишича, йўриқномага мувофиқ давлат ёнғин назоратини (ДЁН) амалга оширишда юқори турувчи инспекторларнинг кўрсатмалари ва фармойишлари қуйи инспекторлар томонидан бажарилиши шарт ҳамда уларнинг фаолиятига бошқа мансабдор шахсларнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Йўриқнома билан ДЁН органлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Хусусан давлат ёнғин назорати органлари доимий равишда ёнғинга қарши тарғиботни олиб бориши лозим.
Ҳар бир инспектор ойлик иш режа-жадвалини тузади. Режадаги айрим тадбирлар бажарилмай қолган ҳолатларда, бажарилмаганлиги сабаблари ҳақида билдирги ёзилади.
Юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (объектлар) ДЁН органи раҳбарининг фармойиши билан инспекторларга бириктирилади. Ушбу фармойиш амал қилиш муддати тугагандан сўнг уч йил сақланади.
Объектлар иш режалар асосида йилига камида икки маротаба, яъни режали ва назорат тартибида текширилади.
Аҳоли яшаш уйларини текшириш хусусий мулк эгаларининг ёки ижарачининг розилиги асосида ўтказилади.
ДЁН органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси (Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш) 124-моддаси (Транспортда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 211-моддаларида (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тегишлидир.
Инспекторлар ҳар бир ёнғин юзасидан 10 суткадан кечиктирилмаган муддатда терговга қадар текширув ишларини олиб боради. Текширув муддати бир ойгача узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:49 / 26.11.2025
Экспорт товарлари божхона қийматини расмийлаштириш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди
20:23 / 03.08.2025
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди
12:22 / 14.07.2025
Йўл ҳаракатига оид маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби бўйича йўриқнома тасдиқланади
11:56 / 04.07.2025